- Получить ссылку
- X
- Электронная почта
- Другие приложения
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “экологик вазиятни яхшилаш” баҳонаси билан сомса пишириладиган тандирларни буздиргани учун ҳоким Ҳикматулла Дадаҳоновга интизомий жазо — ҳайфсан эълон қилинди. Воқеа жамоатчилик эътиборига тушгач, вилоят раҳбарияти мазкур қарор қонуний асосга эга эмаслигини тан олди. Ўрганиш жараёнида тадбиркорлик фаолиятига аралашув ҳолати қайд этилиб, ҳокимнинг ҳаракати нотўғри баҳоланган. Расмий маълумотга кўра, бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги юзасидан туман раҳбарияти ва масъул ходимларга қўшимча тушунтириш ишлари ўтказилган. Тадбиркорларнинг мулки дахлсизлиги ва уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашмаслик бўйича эслатмалар берилган.